
Даниялик ҳимоячи Симон Кьер футболчилик фаолиятининг катта қисмини Италияда ўтказган. У "Палермо", "Милан", "Рома" ва "Аталанта" каби жамоаларда ўйнаган.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам у Италияда яшашни давом эттирмоқда. Кьер Италияда қолиш сабабини тушунтирди:
"Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиламан. Футболчилик фаолиятимни фарзандларим учун тугатдим, улар билан кўпроқ вақт ўтказмоқчиман. Бизнинг оиламизда тил аралашмаси мавжуд: мен данийча гапираман, рафиқам шведча, болалар эса инглиз ва итальян тилларида мулоқот қилишади", – деди Кьер pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Симон Кьер Дания терма жамоаси сафида 132 та ўйинда майдонга тушган ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.