
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер бу йилги Чемпионлар лигаси мусобақасида ғолиблик учун асосий даъвогарларни таҳлил қилиб, «Арсенал» ҳам соврин учун курашишга қодир эканини таъкидлади.
Линекернинг фикрича, Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари қаторида ҳали ҳам Англия, Испания ва Германиянинг етакчи клублари, жумладан, «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити», «Ливерпул» ва «Бавария» бор.
Унга кўра, «Арсенал» ҳам таркибини мустаҳкамлаб, ўзининг барқарор ўйини билан ушбу гуруҳга қўшилган. Линекердан «Арсенал»нинг жорий мавсумда Чемпионлар лигасини ютиш имконияти ҳақида сўрашганда, у бу мусобақада ғолиб чиқиш жуда мураккаб эканини айтди.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, Микел Артетанинг жамоаси айни дамда жуда кучли кўринмоқда ва муваффақиятга эришиши эҳтимоли юқори.
«Арсенал» жуда кучли жамоа ва бу сафар уларнинг имкониятлари анча юқори, чунки таркиб олдингидан кучлироқ. Бу мавсум уларнинг йили бўлиши мумкин, албатта,» - деди Линекер Marca нашрига берган интервьюсида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.