
Бавариянинг ўнг қанот ҳимоячиси Саша Бое қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
25 ёшли француз футболчисига "Ювентус", "Монако", "Лион", "Вест Хем", "Кристал Пэлас", "Севилья" ва "Галатасарай" қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг ўзи эса Англия Премьер-лигаси, Ла Лига ёки Лига 1 клубларига ўтишни афзал кўрмоқда.
Саша Бое ушбу мавсумда Винсент Компани бошқарувидаги жамоа таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, бир марта самарали узатма амалга оширган. Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион евродан баҳолаган.
Футболчининг шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.