date

Барселона Левандовскийга янги шартнома таклиф қилмаяпти


Барселона раҳбарияти ҳужумчи Роберт Левандовскийнинг келажаги борасида ҳали якуний қарор қабул қилгани йўқ. Амалдаги шартнома жорий мавсум охирида якунланади.

Marca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар поляк футболчи билан янги келишув бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти. Клуб раҳбарияти 37 ёшли футболчининг мавсум давомида кўрсатадиган ўйин даражасини кузатмоқчи.

Бошқа жамоалар ҳам Левандовскийнинг ҳолатига қизиқиш билдиришаётганини кузатишмоқда. Левандовский жорий мавсумда Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.

Бунгача футболчига Милан, Фенербахче ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Левандовскийга янги шартнома таклиф қилмаяпти