
Германия клубларининг собиқ футболчиси Сергей Киряков "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида "Бавария"нинг Чемпионлар лигасидаги натижалари ҳақида фикр билдирди. "Бавария" сўнгги пайтларда жуда зўр ўйин кўрсатмоқда.
Уларнинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имконияти жуда юқори. Бундеслигада ҳам деярли ҳеч қандай муаммолари йўқ.
Бу сафар чемпионликни улардан ҳеч ким тортиб ололмайди," - деди Киряков. Мюнхен клуби Винсан Компанӣ бошчилигида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 12 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Жорий мавсумда тўртта ўйинда тўлиқ ғалаба қозонган учта жамоа бор: "Интер", "Арсенал" ва "Бавария". “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.