
Европа футболининг икки ёрқин юлдузи — Франция терма жамоаси ҳужумчиси Киллиан Мбаппе ва Норвегия сафида тўп сураётган Эрлинг Ҳааланднинг миллий жамоалардаги фаолияти статистик жиҳатдан солиштирилди. Ҳар икки футболчи ёш бўлишига қарамай, ўз терма жамоалари тарихида сезиларли из қолдирмоқда.
Мбаппе ҳозиргача Франция терма жамоаси сафида 94 та ўйинда майдонга тушиб, 55 та гол урган ва 40 та голли узатма амалга оширган. Унинг самарадорлиги нафақат жамоанинг асосий ҳужум кучи эканини, балки халқаро майдондаги юксак даражада ўйин намойиш этаётганини кўрсатади.
Ҳааланд эса Норвегия терма жамоаси сафида 47 та учрашув ўтказиб, 53 та голга муаллиф бўлган ва 6 та ассист қайд этган. Ҳужумчининг ўйинига хос бўлган кучли прессинг, аниқлик ва голларга чанқоқлик уни Европанинг энг хавфли форвардларидан бирига айлантирган.
Ҳар икки футболчининг кўрсаткичлари уларга бўлган эътиборнинг бежиз эмаслигини тасдиқлайди. Статистика шуни кўрсатадики, Мбаппе универсаллиги ва узатмалар сони билан ажралиб турса, Ҳааланд голлари бўйича юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Мутахассислар бу икки футболчининг йиллаб Европа футболи марказида бўлишини тахмин қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.