
Арманистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Егише Меликян Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, жамоа 16-ноябр куни Португалияга қарши майдонга тушади.
Учрашув Москва вақти билан соат 17:00 да бошланади. "Мен ва жамоамиз мамлакатимизни ҳимоя қилиш масъулиятини ва босимни ҳис қилмоқдамиз.
Португалия жуда кучли рақиб, биз тинч ўтирмай, натижа учун курашишимиз керак. Йўқотишларимиз бор, лекин курашишга тайёрмиз", — деди Меликян news.am сайтига берган интервьюсида.
Шунингдек, Меликян Португалия терма жамоаси улкан салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Криштиану Роналду майдонга тушмаслиги фақат бошқа бир кучли ўйинчининг пайдо бўлишига олиб келади.
Португалия ҳозирда 10 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Венгрияда 8, Ирландияда 7, Арманистонда эса 3 очко бор.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.