
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Арманистон устидан 9:1 ҳисоби билан қозонилган йирик ғалабадан сўнг, жамоа ўз хатоларидан хулоса чиқаришда давом этиши кераклигини таъкидлади. "Биз ўйинни фақат мағлубиятлардан кейин эмас, балки ғалабалардан кейин ҳам такомиллаштиришимиз керак.
Тўп билан ўйнашда бизда ривожланиш учун кўпроқ имкониятлар бор, ҳимоя пайтидаги ўйиндан кўра. Майдоннинг охирги учдан бир қисмида тўпни йўқотган пайтимизда рақибга қарши ҳужумга ўтишга имконият бермаслик учун тезроқ жавоб қайтаришимиз зарур.
Айни шу омиллар Ирландия ва Венгрия билан ўйинларда бизга муаммо туғдирган эди. Бу жиҳатларни яхшилашимиз лозим", деди Бруну ўйиндан кейин.
Португалия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўл олди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.