date

Собослаи ирланд мухлисларини провокация қилди


“Ливерпул” ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи 2026-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашувида Ирландия терма жамоаси мухлисларини провокация қилди. Учрашув Будапештда бўлиб ўтди.

Финал босқичига йўл олиш учун венгрияликларга дуранг натижа ҳам етарли эди. Мезбонлар иккинчи голни уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб чиқишгач, Собослаи рақиб мухлисларига масхараомуз клоун ишораларини кўрсатди.

Натижада ирландлар ҳисобни тенглаштиришди ва учрашувнинг 96-дақиқасида ғалаба голини уришди. Шу тариқа, Ирландия Венгрияни ортда қолдириб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Энди Ирландия жамоаси иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар учун ўтказиладиган плей-офф босқичида иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собослаи ирланд мухлисларини провокация қилди