date

Нега Барселона Виргилини сотди?


Ёш қанот ҳужумчиси Ян Виргили жорий йилнинг август ойида "Барселона"ни тарк этиб, "Мальорка" клубига ўтди. Клубнинг спорт директори Деку 19 ёшли иқтидорли футболчини жамоада сақлаб қолмоқчи эди, бироқ футболчи ўзи трансфер талабини қўйди.

Diario AS хабарига кўра, Виргили "Барселона"нинг дубл жамоаси даражасидан ўтиб кетганини ҳисоблаб, Ла Лига доирасидаги бошқа клубда ўзини синаб кўришга қарор қилган. "Барселона" Ян Виргили трансферида 3,5 миллион евро даромад кўрди.

Каталония клуби академияси тарбияланувчисининг ҳозирги нархи Transfermarkt порталида 10 миллион еврога баҳоланмоқда. Мазкур мавсумда футболчи "Мальорка" сафида Ла Лига доирасида ўтказилган 7 ўйинда 2 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нега Барселона Виргилини сотди?