date

Тьяго Силва яна «Милан»га қайтиши мумкин


Бразилиялик тажрибали футболчи Тьяго Силва яна Италия клуби «Милан»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Клубга тажрибали марказий ҳимоячи зарур, аммо «Манчестер Сити» вакили Аканжи ёки «Ливерпул» футболчиси Жо Гомес билан олиб борилган музокаралар натижа бермаган. Шунингдек, Тьяго Силванинг таклиф қилиниши клуб бюджети учун катта харажат бўлиши кутилмаяпти, чунки тажрибали футболчининг хизмат ҳақи унчалик юқори эмас.

Бундан ташқари, Силва «Милан»нинг ҳозирги бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан ҳамкорлик тажрибасига эга. Улар ўтган асрнинг ўнинчи йилларида биргаликда ишлаган.

Ҳозирда Тьяго Силва Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби сафида тўп сурмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тьяго Силва яна «Милан»га қайтиши мумкин