date

Португалия футбол федерацияси раҳбари Роналду дисквалификацияси ҳақида гапирди

Португалия футбол федерацияси раҳбари Роналду дисквалификацияси ҳақида гапирди
Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проенса ҳужумчи Криштиану Роналдуга нисбатан берилган дисквалификация бўйича фикр билдирди. 40 ёшли футболчи пайшанба куни Ирландияга қарши ўйинда (0:2) қизил карточка олган эди.

Ушбу жазодан сўнг юлдуз футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичининг стартини ўтказиб юбориши мумкин. "Биз Роналдуга нисбатан жаза имко қадар енгил бўлиши учун бор кучимизни ишга соламиз.

Вазиятни ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиб чиқдик. Умид қиламизки, дисквалификация минимал даражада бўлади ва барча юмшатуувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Ҳаммамиз Криштианунинг Жаҳон чемпионати-2026нинг биринчи ўйинида иштирок этишини хоҳлаймиз", - деди Проенса интервьюсида. Якшанба куни Португалия терма жамоаси Роналдусиз Арманистонни йирик ҳисобда (9:1) мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Португалия футбол федерацияси раҳбари Роналду дисквалификацияси ҳақида гапирди