
Россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин "Монако"дан бошқа клубга ўтиш ҳақида фикрларини билдирди. "Фақат топ-клубга ўтган бўлардим.
"Боруссия" ва "Ньюкасл"дан таклифлар бўлган, лекин бу жамоаларга ўтишнинг маъносини кўрмадим", – деди Головин "Советский спорт"га берган интервьюсида. Головин 2018 йилда Москвадаги ЦСКА клубидан "Монако"га ўтган.
Ўшандан бери у 241 та ўйинда иштирок этиб, 36 та гол урди ва 40 та голли узатма амалга оширди. 29 ёшли футболчининг "Монако" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг қиймати 20 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.