date

Жоан Гарсиянинг майдонга қайтиш санаси маълум бўлди


Барселонанинг жароҳат олган дарвозабони Жоан Гарсия ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда берган маълумотига кўра, 24 ёшли испан футболчиси яқинлашиб келаётган "Атлетик" билан ўйинда "Барселона" сафида майдонга туша олади.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия жароҳати сабабли сентябрь ойининг охиридан буён майдонга тушмаган эди. Ушбу мавсумда у барча мусобақаларда еттита учрашувда қатнашиб, бешта гол ўтказиб юборган ва учта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

22-ноябр куни "Барселона" ўз майдонида Бильбао "Атлетик" жамоасини қабул қилади. Испания Ла Лигаси 13-тури учрашуви соат 18:15да бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоан Гарсиянинг майдонга қайтиш санаси маълум бўлди