date

Ливерпуль Конатега янги шартнома таклиф қилди


«Ливерпуль» футбол клуби Франция терма жамоаси ҳимоячиси Ибраҳима Конатега амалдаги шартномасини узайтириш бўйича якуний таклифини тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг ҳозирги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.

Клуб раҳбарияти таклиф қилинган шартларни максимал даражада фойдали деб ҳисоблаб, Конатедан яқин ҳафталарда жавоб кутмоқда. Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, агар футболчи таклифни қабул қилса, «Ливерпуль»нинг энг юқори маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин.

Бироқ, 26 ёшли ҳимоячи ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмаган. У иккита вариантни кўриб чиқмоқда: мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолаш ёки амалдаги келишув муддати тугашини кутиб, эркин агент сифатида «Реал»га ўтишга ҳаракат қилиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Конатега янги шартнома таклиф қилди