date

Гроссо: Италия терма жамоаси даражасини кўтариш керак


Италия терма жамоаси собиқ футболчиси ва 2006 йилги жаҳон чемпиони Фабио Гроссо Норвегия билан ўйинда миллий жамоанинг муваффақиятсиз иштирокини изоҳлади. "Скуадра Адзурра" 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, энди жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф босқичида қатнашишга мажбур бўлади.

Бу ҳолат Норвегия билан ўйиндан олдин ҳам тахмин қилинаётган эди, аммо 1:4 ҳисобидаги мағлубият ҳеч қандай оқловга эга эмас — Гроссо буни яхши англайди. "Терма жамоага янги қон, ёш футболчилар керак.

Биз миллий жамоа даражасини оширишимиз керак. 2006 йил билан қиёс қилишнинг фойдаси йўқ.

Камчиликларни тан олиб, улар устида ишлаш лозим", — дея таъкидлади Гроссо pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2006 йилда сўнгги марта жаҳон чемпиони бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гроссо: Италия терма жамоаси даражасини кўтариш керак