date

Рекорд статистика: Ҳааланд 20 ўйинда 32 гол урди

Рекорд статистика: Ҳааланд 20 ўйинда 32 гол урди
2025/26-йилги мавсумнинг дастлабки босқичи ортда қолар экан, Европанинг топ-5 лигалари, барча мусобақалар ҳамда миллий жамоалар ҳисобга олинган ягона статистик рейтингда энг сермаҳсул футболчилар номи маълум бўлди. Жадвалнинг мутлақ етакчиси сифатида норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Ҳааланд қайд этилди.

Рейтингга кўра, Ҳааланд 20 та учрашувда 32 та гол уриб, мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Унинг ортидан Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн 23 ўйинда киритган 29 та голи билан иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи поғонага эса 20 та баҳсда 23 бор дарвозани ишғол қилган Килиан Мбаппе жойлашди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда икки футболчи – Лаутаро Мартинес ва Луис Диас – 12 тадан гол билан қайд этилган. Мартинес 19 ўйинда, Диас эса 22 учрашувда бундай натижани қайд этган.

Мазкур кўрсаткичлар футболчиларнинг клуб ва миллий терма жамоаларидаги умумий статистикасидан тузилган бўлиб, мавсум давомида тўпурарлик пойгаси янада кескинлашиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рекорд статистика: Ҳааланд 20 ўйинда 32 гол урди