
Испания терма жамоаси сафида сўнгги йилларда порлаётган ёш истеъдод – Ламин Ямалнинг умумий кўрсаткичлари эълон қилинди. 17 ёшида асосий таркибга мустаҳкам ўрин эгаллаган футболчи миллий жамоа учун муҳим ўйинлардан бошлаб халқаро мусобақаларгача барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Ямал ҳозиргача Испания терма жамоаси таркибида 23 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда у 6 та гол уришга муваффақ бўлган бўлса, яна 12 та голли узатма билан жамоадошларига муҳим ёрдам кўрсатган. Бу кўрсаткичлар уни ҳозирда терма жамоанинг энг самарали ёш футболчиларидан бирига айлантирмоқда.
Мутахассислар Ямалнинг ўйин техникаси, тезлиги ва қарор қабул қилишдаги ишончлилигини алоҳида таъкидлаб, унинг терма жамоа келажагида муҳим ўрин эгаллашини қайд этмоқда.
Ламин Ямалнинг терма жамоа сафидаги фаолияти давом этар экан, унинг яна-да кўпроқ гол ва ассистлар қайд этиши, шунингдек, Испания футболининг асосий таянчларидан бирига айланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.