date

Кафанов Акинфеевни бошқа дарвозабонлар билан солиштирмасликни сўради

Кафанов Акинфеевни бошқа дарвозабонлар билан солиштирмасликни сўради
Россия миллий жамоасининг дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов Матвей Сафонов ва Станислав Агкатсевни собиқ миллий жамоа дарвозабони Игор Акинфеев билан солиштиришдан воз кечишга чақирди. "Игор Акинфеевни ҳеч ким билан солиштирманг.

Унинг 900 та ўйиндан иборат фаолиятига қаранг. РПЛдаги барча дарвозабонларни жамласангиз ҳам, улар биргаликда бу қадар ўйин ўтказа олмайди.

Игор ягона шундай дарвозабон", – деди Кафанов "РБ Спорт"га берган интервьюсида. Игор Акинфеев Россия миллий терма жамоаси сафида 111 та ўйин ўтказган, улардан 48 тасида гол ўтказмаган.

ЦСКА дарвозабони миллий жамоа сафида сўнгги ўйинни 2018-йилда ўтказган. Ўшанда Россия терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Хорватияга ютқазган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кафанов Акинфеевни бошқа дарвозабонлар билан солиштирмасликни сўради