date

Нидерландия Литвани йирик ҳисобда мағлуб этди


2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Нидерландия терма жамоаси Литвани 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. "Тўқ сариқлар" бош мураббийи Рональд Куман ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатлашди.

"Биз биринчи дақиқадан то охиригача гол уришга интилиб ўйнадик. Танаффусгача рақиб дарвозасига икки-уч марта тўп киритишимиз керак эди.

Рақиб дарвозаси олдида кўплаб имкониятлар яратдик. Умуман олганда, жамоа яхши ўйин ўтказди", – деди Куман Ziggo нашрига берган интервьюсида.

Нидерландия ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нидерландия Литвани йирик ҳисобда мағлуб этди