
Олимпия чемпиони ва ҳозирда Давлат Думаси депутати бўлган Светлана Журова Москванинг "Динамо" клуби бош мураббийи Валерий Карпиннинг лавозимдан кетиши ҳақидаги фикрларини билдирди. 17-ноябрга қадар Карпин Россия терма жамоаси бош мураббийлиги билан бир қаторда "Динамо"ни ҳам бошқариб келган эди.
"Терма жамоада кўплаб футболчилар бор. Машғулот жараёнини, стратегияни, тактика режаларини, мусобақаларни ва йиғинларни пухта ўйлаб чиқиш керак.
Худди шу вазифаларни клубда ҳам бажарган бўлиши лозим. Икки жойда ишлаш жуда мураккаб ва юклама катта бўлади," - деди Журова "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Шунингдек, у Карпин клубни тарк этиб, ўз эътиборини Россия терма жамоасига қаратиш учун бундай қарорга келган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Айни вақтда Москванинг "Динамо" клуби Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.