Фулхэм Марку Силва билан шартномани узайтиради

Лондоннинг "Фулхэм" клуби бош мураббий Марку Силва билан амалдаги шартномани узайтиш ниятида. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, клуб эгаси Шахид Хон билан ўтказилган музокаралардан сўнг Силвага узоқ муддатли шартнома таклиф қилинган. Янги шартнома муддати 3 йил бўлиб, Силва билан ҳамкорликни давом эттириш клуб учун муҳим саналади.
Чунки мураббийнинг амалдаги шартномаси келгуси ёзда якунланади. Сўнгги вақтларда Силва бошқа жамоалардан, жумладан, Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар олган.
Натижалар унча юқори бўлмаганига қарамай, у "Фулхэм"ни 4 йилдан бери бошқариб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг