date

Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтиши мумкин

Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтиши мумкин
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтишини эҳтимолдан соқит қилмади. Бензема терма жамоа сафида сўнгги марта 2022 йил ёзида Миллатлар Лигаси доирасида майдонга тушган.

“Франция терма жамоасига қайтишим мумкинми? Аввалига, терма жамоа ҳозирча мендан йироқ, аммо ҳеч қачон билиб бўлмайди.

Айни дамда мен ҳозирги вазиятга эътибор қаратмоқдаман”, — деди Бензема AS нашрига берган интервьюсида. Шу кунларда Франция терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун йўлланмани қўлга киритди.

Дидье Дешам бошчилигидаги жамоа Украина, Исландия ва Озарбайжон билан бир гуруҳга тушиб, 18 очкодан 16 очкони жамғаришга муваффақ бўлди. Жорий йил декабрь ойида Карим Бензема 38 ёшни қарши олади.

Франция терма жамоаси сафида у 97 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва 20 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема Франция терма жамоасига қайтиши мумкин