
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема ёз фаслидан бери “Реал” жамоасини бошқараётган Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди. — Сиз “Реал”нинг кийиниш хонасида Хаби Алонсога дуч келгансиз.
Ўша вақтда унда келажакда мураббий бўлиш салоҳияти борлигини кўрганмисиз? — Биз бирга ўйнаган даврларни яхши эслайман.
Хаби ҳозир ҳам ўша-ўша, фақат энди у мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Прессинг, вертикал паслар ва менга ёқадиган ўйин услуби.
У эндигина олти ойдирки мураббийлик қилмоқда, лекин ҳозирча ҳаммаси жуда яхши кетмоқда. Вақт керак, — деди Бензема AS нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Барселона”дан уч очкога олдинда.
“Реал” ўзининг навбатдаги учрашувини 23-ноябр куни сафарда “Эльче”га қарши ўтказади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.