
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эстевао Виллиан Бразилия терма жамоаси сафида фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда. 18 ёшли футболчи бу сафар Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида гол уришга муваффақ бўлди.
У ўйиннинг 44-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Бу Эстеваонинг сўнгги тўртта ўйиндаги тўртинчи голи бўлди.
Аввалроқ у Жанубий Корея ва Сенегал дарвозасига ҳам гол урган эди. Эстевао Виллиан жорий йилнинг ёзида "Палмейрас" клубидан "Челси"га ўтган эди.
У Бразилия терма жамоаси сафида ўтган йилнинг сентябр ойидаги дебютидан буён 11 ўйинда 5 та гол уришга эришди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.