date

Реал яна Милитао хизматида маҳрум бўлиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия терма жамоасининг Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Карло Анчелотти томонидан асосий таркибда майдонга туширилган 27 ёшли футболчи 60-дақиқада ўйинни давом эттира олмаслиги сабаб алмаштирилди.

Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддий экани номаълум. Футболчининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар ўйиндан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда Эдер Милитао икки марта тўғриқ пайлари узилиши сабаб майдондан узоқлашган эди. Бразилиялик футболчи ёзда тикланиш жараёнини якунлаб, жорий мавсум бошида "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибига қайтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал яна Милитао хизматида маҳрум бўлиши мумкин