date

Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...

Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...
Италиянинг "Милан" клуби спорт директори Игли Таре Хорватия футболчиси Лука Модричнинг ҳис-туйғулари ҳақида фикр билдирди. Модрич бу ёзда Мадриднинг "Реал" клубидан "россонерилар" сафига ўтган эди.

"Модрич – ўзига хос футболчи. 40 ёшида ҳаётдаги барча ютуқларга эришган бу инсоннинг "Милан" ғалабаларидан кейин кийиниш хонасида 10 ёшли бола каби қувонишини кўриш – дунёдаги энг ёқимли манзара", – деди Таре pianetamilan.it нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич шу ёздан бери Италия клуби шарафини ҳимоя қилмоқда, ундан аввал эса у узоқ йиллар давомида Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...