date

Кутилмаган қайтиш: Лука Модрич яна Реал Мадрид сафига қўшилиши мумкин

Kutilmagan qaytish: Luka Modric yana Real Madrid safiga qo‘shilishi mumkin

Футбол оламида шов-шувли хабар тарқалди: Лука Модрич яна Реал Мадрид клубига қайтиши кутилмоқда. Италиянинг Туттоспорт нашри хабарига кўра, Хорватия терма жамоаси сардори ўзининг собиқ жамоасида янги даврни бошлаш ҳақида "билвосита хабардор қилинган". Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, Модрич Испания грандида раҳбариятдаги лавозимни эгаллаши ёки клуб спорт департаментида Хосе Моуриньо билан бирга фаолият юритиши мумкин. Қизиғи шундаки, айнан Моуриньо даврида Модрич "Сантяго Бернабеу"даги илк қадамларини ташлаган эди. Эндиликда ушбу мутахассис ярим ҳимоячининг бевосита раҳбари ёки ҳамкорига айланиши эҳтимоли бор.

Реал Мадрид раҳбарияти бундай вариантни биринчи марта кўриб чиқаётгани йўқ. Аввалроқ Модричнинг майдондаги узоқ йиллик шериги Тони Кроос ҳам шундай таклифни рад этган эди. Нашрнинг таъкидлашича, плеймейкернинг футболчи сифатидаги фаолияти якунига етиб бормоқда.

Модричнинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси июн ойи охирида ниҳоясига етади. Гарчи шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти бўлса-да, у бу банддан фойдаланмоқчи эмас. Сўнгги воқеалар, хусусан, жамоанинг Чемпионлар лигаси йўлланмасидан маҳрум бўлиши ва клуб раҳбариятидаги истеъфолар унинг қарорини қатъийлаштирган.

Барча белгилар унинг фаолияти муносиб якун топишига ишора қилмоқда. Ўз мамлакати сафида 196 та ўйин ўтказган афсонавий футболчи бўлажак Жаҳон чемпионатидан сўнг бутсаларини михга илиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кутилмаган қайтиш: Лука Модрич яна Реал Мадрид сафига қўшилиши мумкин