
Англиянинг "Сандерленд" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака яна "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Tuttosport нашрининг маълумотига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби 33 ёшли футболчини ўз сафларига қўшиб олишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Клубнинг янги бош мураббийи Лучано Спалетти жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини январ ойида кучайтиришни режалаштирмоқда ва "қора мушуклар" сардори унинг талабларига тўлиқ мос келади. Ўтган ёзда Жаканинг "Ювентус"га ўтиши борасида музокаралар ўтказилган бўлсада, трансфер амалга ошмаган эди.
Энди эса "Сандерленд" футболчи учун тахминан 35 миллион евро талаб қилиши мумкин. Жорий мавсумда Гранит Жака 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.