date

Франко Мастантуоно икки футболчини мақтади


Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси, 18 ёшли аргентиналик Франко Мастантуоно жамоасидаги икки жамоадоши ҳақида фикрларини билдирди. Ушбу йилнинг август ойида "Қироллик клуби" сафига қўшилган ёш футболчи ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ва ҳужумчи Килиан Мбаппени алоҳида эътироф этди.

"Жуд ва Килиан мени жамоада энг кўп ҳайратга солди. Беллингем ажойиб футболчи, унинг техникаси жуда кучли ва у ўйинга катта таъсир ўтказади.

Мбаппе эса туғма ҳужумчи, ҳақиқий топ футболчи", – деди Мастантуоно испан ОАВларга берган интервьюсида. 23-ноябрь куни "Реал" Ла Лига 13-турида ўз майдонида "Эльче" жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франко Мастантуоно икки футболчини мақтади