
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси "Леванте" ҳужумчиси Эттан Эённи сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "тўпчилар" футболчи учун 40 миллион евролик товон пулини тўлашга ва уни "Барселона"дан олдин қўлга киритишга қарор қилишган. Шунингдек, "Арсенал" Эённи мавсум охиригача ижара асосида "Леванте" сафида қолдиришни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли камерунлик ҳужумчи Испания чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та самарали узатма амалга оширди. Аввалроқ Москванинг ЦСКА клуби Эён учун 30 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.