date

Йилнинг энг яхши мураббийи номзодлари эълон қилинди


Жорий йил охирида Globe Soccer Awards тақдимоти доирасида йилнинг энг яхши футбол мураббийи аниқланади. Мукофот ташкилотчилари томонидан маълум қилинишича, ушбу ном учун қуйидаги мураббийлар кураш олиб боради: Хаби Алонсо, Микел Артета, Антонио Конте, Луис Энрике, Ханс-Дитер Флик, Эдди Хау, Венсан Компани, Энцо Мареска, Роберто Мартинес ва Арне Слот.

Ўтган йили ушбу номинацияда Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ғолиб бўлганди. Globe Soccer Awards тақдимоти 28-декабр куни Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Йилнинг энг яхши мураббийи номзодлари эълон қилинди