date

Барбарез: Ҳаммаси оғриқли


Босния ва Герсеговина терма жамоаси Австрияга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дурранг ўйнади ва жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олиш имкониятини қўлдан бой берди. Учрашув якунлари бўйича терма жамоа бош мураббийи Сергей Барбарез ўз фикрларини билдирди.

"Бироз омад етишмади. Ҳаммаси оғриқли, футболчиларни кийиниш хонасида ғамгин ҳолда кўриш ачинарли, лекин ҳаёт давом этади.

Албатта, март ойида бўлиб ўтадиган плей-офф учун куч йиғиб, тайёрланамиз", деди мураббий vijesti.me нашрига берган интервьюсида. Журналистлар Барбарездан плей-оффда ким билан ўйнашни хоҳлашини сўрашди.

"Ким тушиши муҳим эмас. Менинг вазифам йигитларни руҳлантириш, аввалги каби атмосферани яратиш ва бу ўйинларни ютгишга ҳаракат қилишдир", дея қўшимча қилди у.

Австрия 19 очко тўплаб биринчи ўринни эгаллади, боснияликлар эса 17 очко билан иккинчи ўринда қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барбарез: Ҳаммаси оғриқли