
Лидс жамоасининг дарвозабони Иллан Мелье икки италиялик топ-клубнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли француз футболчи Милан ва Интер клубларининг қишки трансфер режалари доирасида асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Ушбу клублар футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб бориши кутилмоқда.
Мелье 2020 йилдан бери Лидс жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиб келмоқда. У инглиз клуби сафида жами 214 та ўйинда майдонга тушиб, 283 та гол ўтказиб юборган ва 72 учрашувда дарвозасини "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлган.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.