date

Родриго "Реал"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди


Мадриднинг "Реал" клубига тегишли ҳужумчи Родриго ўзининг жамоада тутган ўрни ҳақида фикр билдирди. 2025/2026 йилги мавсумда бразилиялик футболчи "қироллик клуби"нинг асосий таркибида бор-йўғи уч марта майдонга тушган.

"Мен жуда кўп нарса қила олмайман, фақат машғулотларда астойдил ишлашим мумкин. Айнан мана шу орқали мен бош мураббийнинг ишончини қозонишга ҳаракат қиламан.

Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттининг ишончини қозонишимга ўхшаш натижага эришмоқчиман", – дейди Родриго. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали тарқатди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 24 ёшли Родриго келажаги ҳақида матбуотда турли миш-мишлар тарқалмоқда. Уни Англия Премьер-лигасининг бир қанча клублари билан фаол боғлашмоқда.

Маълумотларга кўра, нуфузли Transfermarkt портали Родриго трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родриго "Реал"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди