date

Кобби Майну "Наполи"га ўтишни хоҳламоқда


Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Кобби Майну январ ойида Италияга кўчиб ўтиши мумкин. 20 ёшли футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ижара асосида жамоани тарк этмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, инглиз футболчиси "Наполи" клубига ўтишни ва "қизил иблислар" сафида бирга ўйнаган Скотт Мактоминай ва Расмус Ҳейлунн билан яна бирлашишни жуда хоҳламоқда. Италия чемпионлари раҳбарияти Кобби Майнуни январ ойидаги трансфер ойнасида асосий мақсад сифатида белгилади.

Майну жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" учун саккизта ўйинда майдонга тушди, бироқ асосий таркибда фақат бир марта ўйнади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг баҳоланган қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кобби Майну "Наполи"га ўтишни хоҳламоқда