
Бавария ярим ҳимоячиси Леон Горецка 2026-йилда Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Германиялик футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида тугайди ва у эркин агент сифатида мавжуд бўлади.
Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчини Италия чемпионатидан яна бир клуб, Наполи, ўз сафига қўшишни истамоқда. Бунгача Ювентуснинг ҳам қизиқиши ҳақида хабарлар чиққан эди.
Бавария Леон Горецканинг шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти, бироқ уни январ ойида қўйиб юборишни ҳам хоҳламайди. Ярим ҳимоячи ҳам мавсум якунига қадар жамоани тарк этмасликни маъқул кўраётганини билдирган.
Наполи айни дамда Италия чемпионати жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва етакчи Интердан икки очко орқада қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.