date

Швейцария ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди


Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брел Эмболо ва бош мураббий Мурат Якин ЖЧ саралаш босқичининг сўнгги ўйини – Косово билан 1:1 ҳисобигаги дурангдан сўнг фикр билдиришди. "Мен терма жамоада 10 йилдан бери ўйнаяпман.

Ҳар йили биз кучлироқ бўлиб боряпмиз. Бу мени ажаблантирмайди, чунки бизнинг ўйин сифатларимиз қанчалик юқори эканини биламан.

Биз ўзимиздан қандай натижа кутишимизни яхши тушунамиз. Бу саралаш орқали биз ўз олдимизга катта мақсадлар қўйдик", – деди Брел Эмболо Blick порталига берган интервьюсида.

Швейцария бош мураббийи Мурат Якин эса гуруҳда ким билан тўқнаш келиш истаги борасида фикр юритишни хоҳламади: "Энг муҳими, ҳеч ким бизни ўз гуруҳида кўришни истамаслиги керак. Ўйлайманки, бу ҳақда биз эмас, рақиблар ўйлаши керак".

Швейцария гуруҳ босқичида 14 очко тўплади, Косово 11 очко, Словения 4 очко ва Швеция 2 очко жамғарди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Швейцария ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди