date

Собослаи ирландларнинг танқидига жавоб берди

Собослаи ирландларнинг танқидига жавоб берди
“Ливерпул” ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Ирландия футболчилари томонидан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди. Собослаи Ирландияга қарши ўйиндан сўнг танқидга учради.

Ўйинда Венгрия иккинчи голни уриб, ҳисобни 2:1 га олиб чиққанида, Доминик қўллари билан рақибларни кўз ёшларини артишга чақираётгандек имо-ишора қилган эди.

Мазкур учрашувда Венгрия ўз майдонида Ирландияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва Жаҳон чемпионатига чиқиш имконини бой берди. Ирландия эса плей-офф босқичига йўл олди.

"Ҳали ҳам содир бўлган воқеаларни қабул қилиш қийин. Афсуски, бунга кўникишимиз ва бундан кейин йўлимизда давом этишимиз керак. Голни нишонлаш бизнинг жамоа ичидаги ҳазил эди. Агар бу ирландияликларга қаратилган бўлганда, мен уларга шахсан айтган бўлардим", – деди Собослаи Blikk нашрига берган интервьюсида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собослаи ирландларнинг танқидига жавоб берди