date

ПСЖ дарвозабонининг собиқ рафиқаси яна пул талаб қилди


ПСЖ ва Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафоновнинг собиқ рафиқаси Анастасия Казачёк яна молиявий талаб билан чиқди. Бу ҳақда Sport Baza хабар қилди.

Манбага кўра, Анастасия Сафоновдан алимент бўйича суд харажатлари учун 6 миллион рубл талаб қилмоқда. Маълум қилинишича, у Москва шаҳридаги Никулинск суди учун 4 миллион ва Краснодар суди учун яна 2 миллион рубл сарфлаган.

Харажатлар рўйхатига ҳатто унинг адвокати томонидан озиқ-овқат ва ёқилғига сарфланган маблағлар ҳам қўшилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Сафонов собиқ рафиқасига алимент бўйича тўлиқ қарзини – 64 миллион рублни тўлаб, масалани ёпган эди.

Шу билан бирга, 26 ёшли Сафонов жорий мавсумда Франциянинг ПСЖ клубида ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабонининг собиқ рафиқаси яна пул талаб қилди