
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛнинг чорак финалида “Порту”га қарши жавоб учрашувида дублга эришди ва бу ўйин ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kun.uz.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин 3:1 ҳисобида “Порту” фойдасига, иккинчи учрашув эса 6:1 ҳисобида “Бавария” фойдасига ҳал бўлди. Ўйинлар натижасига кўра, кейинги босқичга “Бавария” клуби йўл олди.
“Биз ўйиннинг биринчи таймида ажойиб ўйин кўрсатдик. Кўпчилик бизни кейинги босқичга чиқа олмайди деб ўйлаган эди, бироқ биз “Бавария”миз! Биз бор кучимиз билан ўйнашимиз кераклигини билардик, бироқ танаффусгача 5та тўп уриш – бу ақлбовар қилмас ҳодиса! Бу жуда ажойиб кеча бўлди. Биз барчасининг уддасидан чиқа оламиз ва барча мукофотларни ютишни истаймиз!”, дейди Левандовски. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг