
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе ўзининг севимли футболчиси сифатида Эден Азарни кўрсатди. Белгиялик собиқ вингер 2012 йилдан 2019 йилга қадар "Челси" сафида тўп сурган ва 2023 йилда Мадриднинг "Реал" клубидаги муваффақиятсиз тўрт мавсумдан сўнг фаолиятини якунлаган.
"16-17 ёшимдан бошлаб, Азарнинг ўйинини кузатишни яхши кўрар эдим. Унинг ўйинида нима алоҳида эди?
Эркинлик. У майдонда керакли пайтда нимани тўғри деб билса, ўшани қилар эди.
У фикрламасдан ўзини ифода қиларди. Мен учун у энг зўри," – дея Эзе сўзларини келтиради The Touchline.
Эберечи Эзе жорий йилнинг август ойида "Кристал Пэлас"дан "Арсенал"га ўтган эди. Трансфер нархи қарийб 70 миллион еврони ташкил этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.