date

Саудия клублари Рюдигерга қизиқмоқда


Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, "Реал" немис футболчиси билан амалдаги шартномани узайтиришни истамоқда. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар ўтказилмаяпти.

Ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг музокаралар бошланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 32 ёшли Рюдигерга Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш борлиги айтилмоқда.

Ҳимоячининг Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳам истисно қилинмайди. Жорий мавсумда Рюдигер Испания Ла Лигаси доирасида фақат битта учрашувда майдонга тушди.

Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия клублари Рюдигерга қизиқмоқда