
Барселона Ламин Ямални сафга қайтариш режасини ишлаб чиқди. Чов соҳасидаги муаммолар туфайли вингер Испания терма жамоасининг сўнгги йиғинини ўтказиб юборган эди.
Чоршанба куни Ламин Барселонанинг умумий гуруҳ машғулотларининг бир қисмида қатнашди, бу унинг яқин орада майдонга қайтишини англатади. Барселона раҳбарияти Ямалга Ла Лига доирасидаги навбатдаги ўйинда, яъни Атлетикага қарши учрашувда ўйин вақти берилишини истисно қилмаяпти.
Бироқ, асосий мақсад – Ламиннинг оптимал формада бўлиши ва Челси билан Чемпионлар Лигаси учрашувига тайёр бўлишидир. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Барселона 22-ноябрь, шанба куни Атлетикани қабул қилади. Челси билан сафардаги учрашув эса 25-ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.