
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйини учун Черногорияга ташриф буюрганида, у ерда ўзига нисбатан катта ҳурмат ва олқишларга гувоҳ бўлди. Мазкур учрашувда Хорватия 0:2 ҳисобида ортда бораётган бўлса-да, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 78-дақиқасида, Хорватия учун аҳамиятли бўлмаган ҳолатда Модрич захирадан майдонга тушди ва бутун стадион унга қарсак чалди. Лука ўша пайтда бу қарсаклар айнан унга аталганини дарҳол англаб етмаганини тан олди.
"Дастлаб менга қарсак чалинётаганини тушунмадим. Балки бироз кеч англаганман.
Юракдан миннатдорман. Футболга бўлган муҳаббатим мени олдинга интилишимга ёрдам беради", дея Модричнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Ҳозирда Лука Модрич Италияда "Милан" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.