date

Рюдигернинг келажаги бўйича “Реал” позицияси маълум қилинди


Ҳимоячи Антонио Рюдигернинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2025/2026-йилги мавсум охиригача тузилган. Матбуотда унинг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлаётган бўлса-да, ҳолат унчалик оддий эмас.

Германиянинг Sky телеканали журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда “Реал” ва Рюдигер шартномани узайтиришга очиқ эканлигини ёзди. Рюдигер жароҳат олгунига қадар музокаралар олиб борилган, аммо кейинчалик улар тўхтатилган.

Режага кўра, аввал футболчи соғлиғини тиклаши, сўнгра янги музокаралар бошланиши керак. Антонио Рюдигер “Реал”ни тарк этган тақдирда Англия ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор.

Баҳорда футболчининг ёши 33 га тўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рюдигернинг келажаги бўйича “Реал” позицияси маълум қилинди