
Келаси ҳафта Серия A доирасида асосий учрашув "Интер" ва "Милан" ўртасида бўлиб ўтади. Италия клуби "Милан"нинг собиқ футболчиси Маурисио Ганц бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унга кўра, ушбу учрашувда қўлга киритилган ғалаба чемпионлик учун курашда муҳим сигнал бўлиши мумкин. "Мен ҳар доим дерби ўйинларига алоҳида эътибор билан қараганман.
Аввал "Милан" ва "Интер", "Брешия" ва "Аталанта", "Анкона" ва "Асколи" ўртасидаги дербиларда иштирок этганман. Кўп ҳолларда ўйин тақдирини ҳал қилишга муваффақ бўлганман.
"Милан"нинг дербидаги ғалабаси чемпионлик учун курашда муҳим сигнал бўлади", - дейди Ганц pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. "Милан" ва "Интер" ўртасидаги учрашув якшанба куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.