
2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Италия терма жамоаси аввал ўз майдонида Шимолий Ирландияни мағлуб этиши, сўнгра эса сафарда Уэльс ва Босния ва Герцеговина ўртасидаги ўйинда ғолиб чиққан жамоани енгиши керак бўлади. Плей-офф ўйинларининг қуръасидан сўнг "Скуадра Аззурра" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз фикрларини билдирди.
"Биз биринчи ўйинга эътибор қаратмоқдамиз. Шимолий Ирландияни мағлуб этиш қўлимиздан келади.
Яхши ўйин кўрсатишимиз керак бўлади, лекин бунга қодирмиз. Уэльс ва Босния жамоаларини яхши биламиз.
Кардиффдаги стадионда кўпчилик жамоалар муаммога дуч келади, аммо ҳозир биринчи ўйинга диққатни жамлашимиз зарур", – деди Гаттузо RaiSportга берган интервьюсида. Италия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги учрашув 2026-йилнинг 26-март куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.