
Ливерпул жамоасининг асосий дарвозабони Алиссон Бекер жароҳатдан сўнг яна сафга қайтмоқда. Бразилиялик посбон сўнгги марта майдонга сентябрь ойи охирида, Чемпионлар лигасидаги Галатасарайга қарши ўйинда тушган эди.
Ўйин давомида олган жароҳати сабаб у бир муддат дам олишга мажбур бўлди. Журналист Люис Стилининг маълумотига кўра, 33 ёшли дарвозабон соғайиб бўлди ва яқинда бўлиб ўтадиган Премьер-лига доирасидаги Ноттингем Форестга қарши баҳсда қатнашишга тайёр.
Мазкур учрашув шанба куни Энфилд стадионида, Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Жорий мавсумда Алиссон Бекер Арне Слот мураббийлигидаги жамоа таркибида тўққизта ўйинда иштирок этди.
Ушбу баҳсларда у 12 та гол ўтказиб юборган ва икки марта дарвозани «қуруқ» сақлашга муваффақ бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.