
Ювентус ҳужумчиси Кенан Йылдиз бошқа клубларнинг диққат марказида қолмоқда. Машҳур туркиялик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш яқинда Лондоннинг "Арсенал" клуби вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида Indykaila News Италиядаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Мазкур учрашув Турин шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 20 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери муҳокама қилинган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Кенан Йылдизнинг нархи 75 миллион еврога баҳоланган бўлиб, унинг "Қария синьора" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача имзоланган.
Йылдизни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган бошқа йирик клублар орасида "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", Мадриднинг "Реал"и ва бошқа Европа грандлари ҳам бор. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.